“Ал-Жайиш” дуранг ўйнади, Сардор Рашидовда 90 дақиқа

Narzulla Saydullayev
27 янв 2017
Қатар Юлдузлар лигасида 18-тур учрашувлари давом этмоқда.

Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов тўп тепаётган “Ал-Жайиш” клуби сафарда “Умм Салал”га қарши баҳс олиб бориб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Рашидов доимгидек учрашувда тўлиқ ўйнади. Чемпионатнинг 18-туридан сўнг “Ал-Жайиш” 35 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.


Қатар Юлдузлар Лигаси. 18-тур
"Умм Салал" - "Ал Жайиш" 1:1
Голлар:
Ҳилол Муҳаммад 35 - Абдулқодир Илёс 61




Сайтимизнинг Facebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia