“Ал Иттиҳод” — ОКМК учрашувини япониялик ҳакамлар бошқариб боради

Khoja
18 сен 2023, 08:50
Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи, 1-тур доирасида ОКМК Жиддада Саудия Арабистонининг “Ал Иттиҳод” жамоаси меҳмони бўлади.

Учрашувни Кимира Ҳироюки бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

“Ал Иттиҳод” — ОКМК учрашуви 18 сентябрь куни Жиддадаги “Шаҳзода Абдуллоҳ Ал-Файсал» стадионида маҳаллий вақт билан 19:00да, Тошкент вақти билан эса 21:00да старт олади.

Осиё Чемпионлар лигаси 2023/24, гуруҳ босқичи, 1-тур.

“Ал Иттиҳод” (Саудия Арабистони) — ОКМК (Ўзбекистон)

Бош ҳакам: Кимира Ҳироюки (Япония)

Ёрдамчи ҳакамлар: Нишиҳаши Исао, Такаги Такуми (Япония)

Захира ҳаками: Ҳироки Касаҳара (Япония)

Ҳакамлар назоратчиси: Саад Альфадҳли (Қувайт)

Комиссар: Али Жебрил (Фаластин)

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›