
Ал Ҳуссейн яқиндагина ўтказилган ФИФА президентилиги учун сайловда Блаттернинг ягона рақиби бўлган эди. Бироқ Иордания шаҳзодаси биринчи раундда имкониятни бой берганидан сўнг ўз номзодини олиб ташлаганди. Шундан сўнг Йозеф Блаттер бешинчи маротаба ФИФА президенти сифатида иш бошлаганди.
ФИФА президентлиги учун бўладиган сайлов декабрдан-мартга қадар бўлиши маълум қилинмоқда. Унда Блаттернинг ўрнига келадиган президент номи маълум бўлади.Эслатиб ўтамиз, Йозеф Блаттер 1998 йилдан буён ФИФАга бош раҳбар бўлиб келмоқда.