"Ал Ҳилол"нинг икки юлдузи "Навбаҳор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Mirjalol Normatov
19 ноя 2023, 12:53
"Ал Ҳилол"нинг икки етакчи футболчилари "Навбаҳор"га қарши ўйинда майдонга туша олмайди.

Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби етакчиларидан бири Салим ал Давсари жароҳати сабабли Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган "Навбаҳор"га қарши ўйинда иштирок этмайди. Клуб шифокорининг маълум қилишича, Осиёнинг 2022 йилдаги энг яхши футболчиси камида бир ой муддат майдонга туша олмайди. Шунингдек, Салмон ал-Фараж ОЧЛда 3 ўйинга четлатилган ва шу сабабли у Намангандаги ўйинда қатнашмайди.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" — "Ал Ҳилол" учрашуви 28 ноябрь куни ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia