

Журналист Санти Ауна маълумотларига кўра, "Ал Ҳилол" "Ливерпуль" ҳужумчиси вакиллари билан боғланган. Хабарларга кўра, Нуньес Ар-Риёд клубига ўтишга тайёр, аммо ҳозирча расмий таклиф келиб тушмаган.
Аввалроқ уругвайликни "Атлетико" ҳам сотиб олишга уринаётгани маълум бўлган эди.
Якунланган АПЛ мавсумида Нуньес 30 та ўйин ўтказиб, 5 гол урди ва 2 та голли узатма берди.



