

Бу ҳақида Фабрицио Романо маълум қилди. Инсайдернинг маълум қилишича, бразилияликка ушбу таклиф маъқул келган ва яқин орада жамоалар музокараларни бошлаб юборишади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ал Ҳилол” ҳужумчини ПСЖдан 200 миллион еврога сотиб олишга тайёрлигини ва Неймарнинг ўзига йилига 200 миллион евро беришмоқчилиги маълум қилинганди.
Шунингдек, бир неча кун аввал Неймар “Барселона” таклиф қилган йилига 13 миллион евролик таклифни қабул қилгани айтилганди.



