"Ал Ҳилол" Митрович учун "Фулхэм"га 40 млн евро таклиф қилади
18 июл 2023 18:42
Янгиликлар
"Ал Ҳилол" Митрович учун "Фулхэм"га 40 млн евро таклиф қилади
"Ал Ҳилол" "Фулхэм"нинг Александар Митрович борасидаги таклифини яхшилайди.
Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, Саудия Арабистони клуби сербиялик ҳужумчи учун "Фулхэм"га 40 млн евро таклиф қилишга тайёр.
Митрович "Ал Ҳилол"га ўтишни талаб қилмоқда – аввалроқ ҳужумчи клуб билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олгани маълум бўлганди.
"Фулхэм" Митровични 30 млн еврога сотмаганди. 35 миллион евролик иккинчи таклиф ҳам рад этилганди. Қайд этилишича, клуб Митровични сотиш истагида эмас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар