"Ал Ҳилол" АПЛ тўпурари бўйича таклиф билан чиқди
13 июл 2023 11:13
Янгиликлар
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Ал Ҳилол" сербиялик ҳужумчи Александар Митровични 30 млн евро эвазига сотиб олишга тайёр, аммо бу таклиф "Фулхэм"га тўғри келмайди. Шу билан бирга, Лондон клуби музокаралар учун очиқ, "Ал Ҳилол" эса пул қўшишга тайёр.
Александар Митрович 2022/2023 йилги мавсумда АПЛнинг 24 та ўйинида 14 та гол урди ва бу унинг Англия лигасидаги энг яхши кўрсаткичидир. Ундан олдинги йил эса 28 ёшли сербиялик Чемпионшипда бир мавсумда 43 та гол урганди.
Митрович "Ал Ҳилол"да араб клубига ўтиш масаласини амалда ҳал қилган сербиялик термадоши Сергей Милинкович-Савич билан яна бирлашиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар