UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15"Лейтон Ориент" - "Манчестер Сити"  30 16:56Шунақасиям бўладими? "Ал Аҳли" Фирминони чемпионат қайдномасидан чиқариб юборди. Ҳужумчини қишда сотишмоқчи эди, аммо...  3 16:45Эмери: "Рэшфорд нега "Манчестер Юнайтед"ни тарк этгани мени қизиқтирмайди"  1 15:55Пике "Реал"нинг ҳакамлик борасидаги эътирозлари ҳақида: "120 йилдан бери шундай"  15 15:38"Дрогба ўз вақтида "Олтин тўп"ни қўлга киритишга лойиқ эди"  5 15:10"Реал" мураббийлар штаби "Атлетико"нинг ишини "нотўғри" деб ҳисоблайди  7 13:57"Реал" ТВ: "ВАР бўйича "Реал"нинг натижаси -27, "Барселона" ва "Атлетико" "плюс"да"   27 13:28"Лестер" устози Нистелрой: "Бу Ферги-тайм эмас, офсайд тайм"  3 13:17Гвардиола 60 млн. еврога олинган Нико ҳақида: "Унинг отаси бизда ишларди"  3 12:38ПСЖ мавсум бошидан бери Лига 1да ҳали мағлуб бўлмади. Бунақаси тарихда 3 бор содир бўлди  0 12:29Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Осиё Кубогида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди  4 12:04Усмон Дембеле кетма-кет 7 ўйинда гол урди  6 10:57Легионерларимизга аталган кун. Бугун Ҳусанов, Ғаниев, Эркинов, Турғунбоев жамоалари ўйнайди   7 10:16"Машъал" янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:43Sofascore. Отабек Шукуров "Ал Насср" билан учрашувда неча баҳо олди?  5

“Ал-Фатеҳ” ва “Фулад” вакиллари қуръадан мамнунлар Янгиликлар

“Ал-Фатеҳ” ва “Фулад” вакиллари қуръадан мамнунлар

10 декабрь куни ОФК штаб-квартирасида 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди.
Мусобақа старти бағишлаб, маҳаллий вақт билан кеч соат 19:30да иштирокчи клуб вакиллари ва ОФК мутасаддилари тантанали равишда ташкил этилган байрам дастурхони атрофига йиғилдилар. Ҳар бир гуруҳ вакиллари учун алоҳида-алоҳида стол ташкил этилди. Аслида ушбу маросимдан кўзланган асосий мақсад клуб вакиллари бир-бирлари билан ҳозирданоқ илиқ муносабат ўрнатиб, ташкилий масалаларда муаммоларга дуч келмасликларини олдини олиш эди.

Ушбу тадбир баҳона ҳозирча номлари аниқ бўлган икки рақибимиз – Саудия Арабистонининг “Ал-Фатеҳ” ва Эроннинг “Фулад” клуби вакиллари билан яқиндан танишдик. Очиғини айтганда, ҳар иккала клуб ҳам “Бунёдкор”дек Осиёга донғи кетган клуб билан бир гуруҳдан жой олишгани яшириб ўтиришмади. Айниқса, саудияликлар қуръа тақдири уларга “Бунёдкор”ни рўбарў қилганидан жуда-жуда хурсанд бўлишганини айтиб беришди. – “Бунёдкор” клубини Саудия Арабистонида жуда яхши танишади. Сизлар айниқса “Ал-Аттиҳод” билан кўп бор тўқнаш келиб, Саудиядаги футбол мухлисларига танилиб улгургансизлар. Бунда албатта бир пайтлар жаҳонга машҳур номлар билан Саудия Арабистонига ташриф буюрганингиз муҳим омил бўлган. Очиғини айтганда, “Бунёдкор”дек клуб бизнинг ҳам шаҳарчамизга (“Ал-Фатеҳ” Ал-Аҳса шаҳри шарафини ҳимоя қилади - муаллиф) ташриф буюришидан бошимиз осмонга етади, - дейди “Ал-Фатеҳ” клуби менежери Абдулазиз Алафалиқ.

Баҳодир МИРЗАЕВ
Куала-Лумпур, Малайзия


Саудия Арабистони чемпионати
Эрон чемпионати

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика