

Ушбу учрашувдан сўнг “Бунёдкор” футболчиси Акром Комилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Шўртан”га қарши учрашувда керакли бўлган очкони қўлга киритдик. Биринчи бўлимда 2 бор рақибларимиз дарвозасини ишғол қилганимиздан сўнг бироз тин олдик. Иккинчи бўлимда ўйин тепмини пасайтирмоқчи бўлдик. “Шўртан” жамоаси футболчилари олдинга ўтишганда биз қарши ҳужим билан уларга жавоб қайтармоқчи эдик. Тўғри ўз дарвозамиздан ўтказиб юбордик, лекин бу билан биз ёмон ўйин кўрсатдик дейишдан йироқман”, - дейди “Бунёдкор” клуби ҳимоячиси Акром Комилов.
Жаҳонгир Сотволдиев



