UZ

Сўнгги янгиликлар

02:27Ўзбекистон U23 - Марокаш U23  2 01:53Евро-2024 саралаш. 8та баҳс натижаси билан танишинг  0 01:23Нагельсманн - "Тоттенхэм"нинг асосий мақсади  0 00:29"Ман. Сити" Гюндоган билан шартномани узайтирмоқчи, аммо футболчи "Барселона"га ўтмоқчи деб ўйлашяпти  0 23:40"Тоттенхэм" сўнгги 10 йил ичида ҳайдалган мураббийларга 55 млн. фунт тўлаб берди  1 23:10Нагельсманн АПЛ клуби шорт-листидан ўрин олди  2 22:52Евро-2024 саралаш. Ирландия - Франция ва бошқа ўйинлар учун асосий таркиблар эълон қилинди  1 22:21ПСЖ кореялик футболчини 53 млн. еврога сотиб олиши мумкин  5 22:13Olamsport: Дмитрий Медведев Россиянинг Осиёга ўтиши ҳақида, Тайсоннинг севимли боксчиси ва бошқа хабарлар  0 21:47Фатининг отаси "Барселона" раҳбарияти билан учрашди  2 21:33Ферран "Барселона"нинг муҳим футболчиси бўлишига ишонади ва жамоани тарк этмоқчи эмас  0 21:05Мессига 3та юлдузли бутса совға қилишди  18 20:54Роналду терма жамоадаги голлар бўйича Месси билан фарқни катталаштирди  22 20:13"Атлетико" яна "Реал" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўрмоқчи  0 19:48Гринвуд МЮни тарк этадиган кўринади. Мэйсонга боғлиқ турли миш-мишлар тарқалмоқда  2

Акобирхўжа Шукуруллаев: "Ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қилишдан қўрқишади" Янгиликлар

Акобирхўжа Шукуруллаев: "Ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қилишдан қўрқишади"

Coca-Cola Суперлигасида танаффус давом этади.

Барча жамоа ва футболчилар сингари ҳакамлар ҳам янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишди. Биз ҳам "Чиғатой" спорт-комлексида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинида қатнашиб, ФИФА рефериси Акобирхўжа Шукуруллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.





— Ўтган мавсумни Суперкубок ўйини билан бошлаган эдингиз. 2022 йил сиз учун қандай ўтди? Мавсум охирида ўз натижаларингиздан қониқдингизми?

— Ҳа, ўтган мавсумнинг очилиш ўйини менга ишониб топширилганди. Тўғриси, Суперкубок баҳсига тайинланишимни кутмаган эдим. Чунки мендан тажрибали реферилар талайгина. Шукр, Яйпандаги ўйинни эътирозларсиз, яхши ўтказиб олдик. Кучли томон ғалаба қозонди...

Мавсум давомида 18та учрашувда ишладим. Футбол тезлашиб кетган, қайсидир вазиятларда сизни ўйинчилар ёпиб қўяди. Шу туфайли исталган рефери янглишиши мумкин, менда ҳам шундай қарорлар бўлди. Лекин ўйин натижасига таъсир қиладиган, қўпол хатоларга йўл қўймадим. Шундан хурсандман. 

— Очилиш ўйинидан ташқари, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" клублари ўртасидаги ҳар иккала тўқнашув сизга ишониб топширилди. Охирги йилларга эътибор қаратсак, бу клублар ўртасидаги исталган ўйин жанжал билан якунланар, ҳакамлар томон эътирозлар ёғдирилар эди. Шунақа принципиал рақиблар ўртасидаги "жанглар" реферининг ўсишига хизмат қиладими?

— Албатта. Ўйин даражаси қандай бўлса, ҳакамнинг даражаси шунга мутаносиб тарзда ошиб боради. Раҳбарият чемпионат доирасидаги ҳар иккала ўйинни менга ишониб топширди. Аввало, натижага таъсир қилиб қўймасликка ҳаракат қилдим. Ўйинга тайёрланиш жараёнида ҳар икки жамоанинг ўйин услуби, кўп қўполлик ишлатадиган ва симуляция қилишга мойилроқ футболчиларни алоҳида ўрганиб чиқдим. Чунки майдонга чиқишдан олдин у ерда сизни нималар кутиб турганини тахминан билишингиз керак. Акс ҳолда, ўйин жараёнида қийналиб қоласиз. Ёрдамчи ҳакамлар, инспекторлар, ўша учрашувда ишлаган барчага миннатдорчилик билдираман. Уларнинг ёрдами билан юзимиз ёруғ бўлди. 

— Кўплаб реферилар бунақа ўйинлардан қочишга ҳаракат қилишади. Ростан ҳам учрашув даражаси ҳакамга қўшимча босим юклайдими? Майдонда югураётган пайтингизда шу ҳақда ҳам ўйлайсизми?

— Менимча, ўйин стартигача исталган ҳакам ўйласа керак. Чунки ҳамма натижага таъсир қилиб қўйишдан қўрқади. Ўйин давомида томошабинлар ҳам босимни орттириши мумкин. Лекин мен майдонга чиққандан кейин ҳамма нарсани унутиб, бор эътиборимни вазиятларга қаратишга ҳаракат қиламан.

— Тепада учрашувга тайёрланиш жараёнида футболчиларнинг характерини алоҳида ўрганишингиз ҳақида гапирдингиз. Ўзбекистон чемпионатида энг кўп симуляция ишлатадиган ўйинчи ким?

— Ўз тажрибамдан келиб чиқсам, Санжар Қодирқулов билан Жавоҳир Сидиқовни кўрсатган бўлардим.

— Охирги савол: Акобирхўжа Шукуруллаевнинг келаётган мавсумдаги мақсади, режалари қандай?

— Мен ОФК академиясида таҳсил оламан. 28 февраль куни Малайзияга жўнаб кетамиз. Ҳозир шунга ҳар томонлама (фитнес, ўйин қоидалари ва инглиз тили) тайёрланяпмиз. Худо хоҳласа, 2023 йилни ўтган мавсумга қараганда яхшироқ ўтказишга ҳаракат қиламан.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
09 фев 23:45:37
Belconnen FC
Universitetda bir bema'ni domlamiz qizlarni sinfdan chiqarvorib og'il bolalarga anekdot aytib bergandi: Bir qozidan so'rashibdi, Xudodan qo'rqmadizmi huzurizga kelgan ojizani sikib qo'yibsiz. Qozi aytgan ekan, albatta qo'rqdim, qo'rqib-qo'rqib qilaverdim.
   
10 фев 08:02:15
Kanimex
Belconnen FC фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Universitetda bir bema'ni domlamiz qizlarni sinfdan chiqarvorib og'il bolalarga anekdot aytib bergandi: Bir qozidan so'rashibdi, Xudodan qo'rqmadizmi huzurizga kelgan ojizani sikib qo'yibsiz. Qozi aytgan ekan, albatta qo'rqdim, qo'rqib-qo'rqib qilaverdim.
Яна борми анекдот))
   
09 фев 19:20:36
Привет
Айнан сан қайси жамоалар ўйини натижасига таъсир қилишдан қўрқасан ва кўпроқ қайси жамоаларни синдириш тўғрисида кўрсатмалар олиш санга завқ бағишлайди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика