UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   29 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  5 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  0 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  6 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  24 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  3 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  1

Акмал Турсунбоев: “Нефтчи” билан ўйинда мухлисларимизни қувонтиришимиз керак” Янгиликлар

Акмал Турсунбоев: “Нефтчи” билан ўйинда мухлисларимизни қувонтиришимиз керак”

Бугун Андижонда водий дербиси бўлиб ўтади. “Бургутлар” ўз уйида “Нефтчи”ни қабул қилади. Бўлажак учрашувга бўлган қизиқиш юқори.
Ҳар икки жамоага ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Қизиқарли кечиши кутилаётган баҳс олдидан “Андижон” посбони Акмал Турсунбоевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Албатта, “Нефтчи” билан ҳам бизни қийин ўйин кутиб турибди. Умуман олганда элитада осон учрашувларнинг ўзи йўқ. Афсуски ўтган турда Қўқонда мағлуб бўлдик. Жуда аламли мағлубият бўлди. Энди фарғоналикларга қарши баҳсда ютмасак бўлмайди. Мухлислар ғалаба қозонишимизни соғиниб қолди. Уларни хурсанд қилиш учун барчамиз астойдил тайёргарлик кўрдик.

- “Қўқон-1912” билан ўтган учрашувдан сўнг Андижонда навбатдаги учрашувга тайёргарлик олиб борилди. Кунига икки маҳалдан машғулот ўтказдик. Йигитларнинг руҳий тайёргарлиги яхши деб ўйлайман. Муваффақиятсиз ўйинни тезроқ унутиб, навбатдаги учрашувга ҳозирлик кўрдик. Насиб қилса ушбу турда биринчи ғалабамизни нишонлаймиз.

- Ҳа, ўтган турда олий лигада дебют учрашувимни ўтказдим. Афсуски элитадаги биринчи ўйинимда дарвозамдан тўп ўтказиб юбордим. Бундай бўлишини сира истамагандим. Бироқ вазият шуни тақозо этди.

- “Нефтчи” билан учрашувда дарвозани ким қўриқлашини мураббийлар аниқлайди. Шахсан мен ўйинга тайёрман. Агарда яна имконият берилса, ишончни оқлашга ҳаракат қиламан, - дейди Турсунбоев.

"Андижон" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика