UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  0 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  4 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  4 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  27 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  29 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  7 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  1 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  20

Акмал Шораҳмедов: ”Байдуллаев ва Григалашвилининг қўшилиши жамоамиз учун фойдали бўлди” Янгиликлар

Акмал Шораҳмедов: ”Байдуллаев ва Григалашвилининг қўшилиши жамоамиз учун фойдали бўлди”

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ва АГМК клублари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмон жамоа етакчиси ва сардори Акмал Шораҳмедов ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Дастлаб “Бунёдкор” жамоасига қарши кечган беллашув ҳақида...
- Баҳс икки жамоа учун ҳам муҳим аҳамият касб этарди. Боиси, рақибимиз совринли ўринларни қўлга киритиш учун итиляпти. Биз эса, ҳавфли зонага тушиб қолмаслик учун ҳаракат қилмоқдамиз. Суперлигани муноси тарзда якунлашни мақсад қилганмиз.

- Рақиб кучсиз ўйин намойиш этди деб ўйлайсизми?
“Бунёдкор” кучсизланган демаган бўлардим, мавсум якуни арафасида турнир жадвалига таъсир қилувчи очколар жамғарилиши сабаб барча жон-жаҳди билан очко ишлаш учун курашади. Бундай пайтда натижа биринчи даражага чиқади. Мавсум бошига қараганда, жамоаларда пасайиш кузатилади, ўйини у қадар чиқмаслиги ҳам мумкин.

- Давралар оралиғидаги танаффусда жамоага қўшилган янги футболчилар натижаларга не чоғлик таъсир ўтказяпти?
- Биринчи даврада ўрта чизиғимизда айрим муаммолар кузатилди. Элгужа Григалашвили ва Эркин Байдуллаев орқали марказдаги бўшлиқ ёпилди. Григалашвилининг асосий устунлиги ўйинни ўз қўлига олади, шунингдек Жасур Яхшибоев ҳам масъулиятни бўйнига олишдан қочмайди.

- Биринчи даврада берган интервьюингизда Миржалол Қосимов ва футболчиларга вақт керак дегандингиз. Сизнингча жамоа мураббийнинг услубига тўлиқ мослашиб бўлдими..
- Албатта. Доим янги жамоага келган инсонга осон бўлмайди.Устига-устак олдимизда осиё чемпионлар лигаси, плей-офф учрашувлари тургани учун жамоа тез фурсатда тузилди. Футболчилар бир- бирлари билан ўзаро чиқишиб кетиши учун вақт зарур эди. Энди кейинги йил барини олдиндан режалаштириб, юқори вазифаларни қўйган ҳолда иштрок этамиз.

- Миллий терма жамоамизнинг оҳирги икки учрашувдаги ғалабасини алдамчи десак ўринли бўладими? Чунки олдинда бизни осиё грандларига қарши баҳслар кутиб турибди...
- Яман ва Сингапурга тўрт, бешта гол уришимизни олдиндан таҳмин қилгандим. Улар бизнинг даражамиздаги рақиблар эмас. Уларни мағлуб этиш биз учун оддий ҳолат бўлиши лозим. Мазкур босқичдан фикримча, Ўзбекистон ва Саудия муаммосиз ўтади. Ҳақиқий синов кейинги раунддан бошланади.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика