UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  8 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  26 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  102 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

Акмал Саитқулов: "Асрор Алиқулов тез кунларда жамоамизга қайтади" Янгиликлар

Акмал Саитқулов: "Асрор Алиқулов тез кунларда жамоамизга қайтади"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Акмал Саитқулов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Бугун жамоамиз ҳужумда яхши ўйин намойиш этди деб айта оламан. Бизда қизил карточка ва жароҳатлар туфайли йўқотишлар бор эди. Шу сабаб бугунги ўйин давомида 4 нафар ҳимоячи билан ҳаракат қилдик. Бугунги ғалабада Асрор Чориевичнинг хизматлари катта, у киши даволанаётгани сабаб бугун биз билан эмас эди. "Нефтчи"га қарши ўйинда қарши қўллаган қарши ҳужум услубимиз иш берди.

- "Шўртан"дан тақиқни олиб ташлангани жамоа руҳиятига қандай таъсир қилди?


- Албатта жамоамиз қийин вазиятда этди. Бунга клубимиз раҳбарияти қараб туришмади, муаммонинг ечими устида ишлаб бартараф этилишишига астойдил ёндашишди. Биз ҳам бу ҳақида эшитдик, йигитлар шундан илҳомланиб қўрқмасдан олдинга боришди. Натижада бугун мавсумдаги илк ғалабамизни қўлга киритдик. Раҳбариятга жамоамиз номидан раҳмат айтамиз.

- Асрор Алиқулов қачон мураббийлик курсисига қайтади?


- Асрор Чориевич насиб бўлса бир ҳафта, узоғи билан 10 кун ичида жамоамизга қайтади.

- Жамоага 10 нафар атрофида футболчилар жалб этилади деб эшитдик. Бу маълумот қанчалик тўғри? Бундан ташқари "Истиқлол" ва "Насаф"дан футболчилар жалб этилиши мумкин экан...


- Тўғри, тақиқни олиб ташланганидан сўнг биз жамоага бир қатор футболчиларни жалб этишни режа қилганмиз. Ҳозирда Про-лигани тарк этган "Истиқлол" жамоасидан таркибимизга жалб этмоқчи бўлган футболчилар бор. Бундан ташқари "Насаф" академиясидан ҳам бир нечта футболчиларни жамоамизга чақиришни режа қилганмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика