UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва Ҳусанов 1/8 финалда "Суонси" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  7 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   40 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  90 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  667 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5

Акмал Саитқулов: "Асрор Алиқулов жамоамизни тарк этгани йўқ" Янгиликлар

Акмал Саитқулов: "Асрор Алиқулов жамоамизни тарк этгани йўқ"

Про-лиганинг 7-тури доирасида "Нефтчи" - "Шўртан" (2:0) учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур ўйин якунида меҳмонлар мураббийи Акмал Саитқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Авваламбор "Нефтчи" жамоасини ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Улар Суперлигага чиқишга лойиқ жамоа тузишган, таркибида бир қатор легионерлар бор. Таркибимизда ёш футболчилар бўлишига қарамасдан бугун кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатдик деб ўйлайман. Ҳимояда йўл қўйилган айрим хатолар эвазига гол ўтказиб юбордик. Футболчиларимизда озроқ малака етишмаяпти.


- Бугун жамоангиз кучли рақибга қарши тартибли ҳимояланган холда қарши ҳужумда урғу қаратди. Олдинги чизиқда жамоа ҳужумчиси Бекзод Сувонов ёлғизланиб қолгандек кўринди...

- Тўғри айтдингиз, ҳақиқатдан ҳам ҳужумчимиз Бекзод Сувонов олдинда ёлғизланиб қолди. Биз бугун ҳимоявий ўйин ташкил этдик. Олдинги чизиққа Бекзод Сувоновни чиқариб тезкор қарши ҳужумларга ўтиб кетишни мақсад қилгандик. Лекин ҳужумда бизга озгина куч етишмади. Ўйинни кучайтириш учун захира ўриндиғимиз тор. Шунда бўлса ҳам йигитлар қанотларда фаоллик намойиш этишди.


- Жамоа олдидаги тақиқ олиб ташланган бўлса ҳам ҳозирча трансферларга расмий рухсат берилгани йўқ. Биринчи давра якунига қадар сизларнинг эътиборингиздаги футболчилар бошқа жамоаларга кетиб қолиши эҳтимоли бор. Шу вазиятга қандай изоҳ берасиз?

- Ҳозирда бу борада клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби иш олиб бормоқда. Кўз остига олинган футболчилар бор, лекин уларни заявка қила олганимизча йўқ. Жамоада ҳужумкор ва қанотларда фаоллик намойиш этадиган футболчилар кам. Шу сабаб биз ҳужумкор ёшларни таркибга қўшиб олишни мақсад қилганмиз. Трансфер ойнаси очилса ҳозирда биз билан бирга машғулотлар ўтказаётган футболчиларни рўйхатдан ўтказамиз.


- Кун тартибидаги савол.  Асрор Алиқулов жамоани тарк этганми ёки қайтадими?

- Асрор Алиқулов жамоамизни тарк этгани йўқ. У айни дамда даволаниш курсларини олиб бормоқда. Шунингдек яқинда ПРО лицезиясига ўқишлар бошланади, шунга тайёргарлик кўрмоқда. Асрор Алиқулов жамоамиз мураббийлар штаби билан бирга ва бизга мунтазам ўз кўрсатмалари билан ёрдам бериб келмоқда.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика