— Охирги турда Бекободда тенг курашлар остида ўтган баҳсда қимматли очколарни қўлдан чиқазганимиз жуда аламли бўлди, — дейди Акмал Рустамов. — Чемпионатда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Навбатдаги ўйинда янада жиддий рақибга қарши майдонга тушамиз. “Бунёдкор” жамоаси бежизга чемпионлик учун курашмаяпти. Аммо бу уларни мағлубиятга учратиб бўлмайди, дегани эмас.
Тан олиш керак, айрим учрашувларда қимматли очколарни бой бердик. Шу боис, мавсумнинг қолган саноқли ўйинларида йўқотилган очколар ўрнини қоплашга ҳаракат қиламиз. Мухлисларимиз биздан фақат ғалаба кутишмоқда. Буни жамоадошларим ҳам юракдан ҳис қилишмоқда. Шу боис, бугун ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.