UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41Бундеслига. Кейннинг голи "Бавария"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  1 01:37Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, "Ал Иттиҳод" эса Шукуров жамоасини енга олмади  1 00:42Англия кубоги. "Манчестер Сити" тўртинчи лига жамоасига жавобсиз 8та гол урди!  41 23:40АПЛ клуби Асенсиога қизиқмоқда  6 23:00"Манчестер Юнайтед" Араухо учун даъвогарлик қилмоқда  6 22:32Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда ғалаба қозонди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 22:21Англия кубоги. "Ливерпуль" 4та, "Челси" эса 5та, "Лестер" эса 6та гол урди ва бошқа натижалар  3 21:13"Торино" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:52Назорат учрашуви. "Нефтчи" Руминия жамоаси билан дуранг ўйнади  14 20:31Рэшфорд Францияга йўл оладими?  1 20:00Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб  32 19:54Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади  4 19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  3 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   5 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  11

Акмал Рустамов: "Энг яхши деб топилишимни кутмагандим" Янгиликлар

Акмал Рустамов: "Энг яхши деб топилишимни кутмагандим"

“Қизилқум” жамоаси учун иккинчи давра беллашувлари муваффақиятсиз чиқди. Улар кетма-кет учта учрашувда мағлубият аламини тортиб кўришди ҳамда мусобақа жадвалидаги ўрнига таъсир кўрсатмоқда.
16-турда “олтин изловчилар” “Пахтакор”ни қабул қилишди ва 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Мазкур ўйиндан кейин мезбонлар ҳимоячиси Акмал Рустамов билан суҳбатлашдик. Рустмов июль ойида журналистлар ўртасида ўтказилган сўровда чемпионатимизнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

- Акмал ака, “Пахтакор” ғалабага ҳақли равишда ўйин кўрсатдими ёки Сизлар бўш ҳаракат қилдингизларми?
- Бизга ҳам меҳмонларга ҳам бу учрашувда ғалаба муҳим эди. Чунки аввалги иккита учрашувда мағлубиятга учраганимиз боис, “Пахтакор” устидан ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Афсуски, учрашув омад ҳам бизга кулиб боқмади. Қолаверса, ҳакамларнинг баъзида қабул қилган қарорлари тушунарсиз бўлиб чиқди. Бу билан барча айбни ҳакамларга ағдармоқчи эмасман. Мағлубиятда футболчиларнинг ҳам айблари бўлди. Рақибга муносиб қаршилик кўрсата олмаганимиз боис, мағлуб бўлгандирмиз деб ўйлайман.

- Кетма-кет учта мағлубиятдан жамоа ўзи учун етарлича хулоса чиқардими?
- Ҳа, энди етарлича хулосалар чиқарилди. Кетма-кет мағлубиятлардан кейин футболчиларнинг ҳам айблари катта бўлди. Хатоларимиз устида муҳокама бўлиб ўтди. Ашаддий мухлисларимиз олдида хижолатга ҳам тушиб қолдик. Чунки имкониятларимиз кескин пасайиб кетди. Энди навбатдаги турда “Нефтчи”га қарши ўз майдонимизда тўп суришимиз керак. Мана шу учрашувда ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз. Тайёргарлик бошланди ва ўйин кунига қадар юқори спорт даражага чиқиб олишимизни истайман.

- Ҳозирги вазиятдан чиқиб кетиш учун Лукин нимадир қилиши керак, деб ўйлайсизми?
- Бош мураббийимиз ҳам вазиятни тўғри тушуниб турибди. “Андижон” билан бўлган ўйиндан кейин хатоларимиз қандай бўлганлиги, қандай бўлмасин, ҳолатимизни тиклаш учун бошқотиришимиз лозимлиги айтилди. Дарҳақиқат, учта мағлубиятдан сўнг футболчиларимиз ҳам қаттиқ ташвишга тушиб қолган. Лукин ҳам қандай бўлмасин, вазиятни ўзгартириш пайида бўлмоқда. “Нефтчи” билан бўладиган учрашувда ҳаммасини изига тушиши учун ҳаракат қилишимиз лозим. Шунда ҳаммаси ўзим кутганчалик бўлишига шубҳа қилмайман.

- Иккинчи даврани бунчалик омадсиз бошланишиги кутмаган бўлсангиз керак?
- Йўқ, албатта кутмагандим. “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоаларига қарши ўйинларда тўп суришимизга қарамай, ўз майдонимизда бўлаётганлиги учун ҳам ғалаба қозонишимизга, ҳеч бўлмаса рақибдан очко тортиб олишимизга ишонгандим. “Андижон” ҳам давралар оралиғи пайтида таркибни кучайтирди. Шунга қарамай, сафардаги ўйинда очко билан қайтиш илинжида ташриф буюргандик. Албатта, мағлубиятлардан кейин футболчиларнинг кайфиятлари кескин тушиб кетади. “Нефтчи”ни мағлуб қилсак, ҳаммаси бошқача бўлади деб ўйлайман.

- Охирги ўйинларда мураббийлар штаби Сизни биринчи таймдан сўнг алмаштирмоқда. Бунга нима сабаб бўлмоқда?
- “Андижон”га қарши учрашувдан олдинроқ ўзимни бироз ёмон ҳис қилаётгандим. Шунинг учун ҳам биринчи бўлимдан сўнг алмаштиришга қарор қилишди. “Пахтакор” билан баҳсда тўп учун курашда Кахи Махардзе билан бошимиз тўқнашиб кетди. Шундан кейин иккимизнинг ҳам бошимиз ёрилди. Тиббий ёрдамдан кейин, миям бироз чайқалган экан, шифокорлар алмашишим кераклигини айтишди. Шу боисдан мураббийлар ўрнимга бошқа футболчини майдонга туширишди.

- Жиддий жароҳатдан кейин ҳолатингиз яхшими?
- Ҳа, ҳаммаси яхши. Ҳозирда ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Жисмоний тарафдан ҳам камчиликлар йўқ. Кейинги ўйинга тайёрман.

- Нима деб ўйлайсиз, мавсумнинг иккинчи палласида муваффақиятсиз ўйин кўрсатаётганларингга Шишеловни йўқлиги сезилаётгандир?
- Шишелов тажрибали футболчи эди. Бизга кўп ёрдами тегаётганди. Бироқ футболчи оилавий муаммолар сабаб, “Қизилқум” жамоасидан кетишига тўғри келди. Унинг кетганлиги мана шундай учрашувларда кўзга ташланмоқда. Аммо унинг ўрнини тўлдирадиган футболчилар жамоамизда бор. Улар қўлларидан келганча Володянинг йўқлигини билинтирмасликка ҳаракат қилишмоқда.

- Давралар оралиғида жамоага келган Георгий Квесиашвили ҳимояни кучайтириш ўрнига бўшаштириб юборган кўринади.
- Квесиашвили катта тажрибага эга бўлган ҳимоячи ҳисобланади. Албатта, ҳимоямизни янада мустаҳкамлаши учун ҳам айнан уни жамоага таклиф қилганди. Ҳозирча Георгий муҳитга тўлиқ мослашиб кета олмади шекилли, ўзининг юқори даражасида ўйин кўрсатмаяпти. Унга бироз вақт керакга ўхшаб қолмоқда.

- Вазиятни ҳаммаси жойига тушиб кетишига ишонасизми?
- Ҳа, ишонаман. Кейинги ўйинларда албатта жамоамиз бошқача футбол намойиш қилади. Мавсумни юқори ўринларнинг бирида тугатиш мақсадимиз бор. Айнан шуни қўлга киритиш учун кейинги ўйинларда бошқача футбол кўрсатишга, жамоа билан биргаликда ҳаракат қиламиз.

- Июль ойида журналистлар томонидан чемпионатимизнинг энг яхши футболчиси деб топилдингиз. Бундай номга лойиқ бўлишингизни кутмаганмидингиз?
- Албатта, кутилмаган янгилик бўлди. Чунки мен ҳимоячиман, асосий вазифам рақиб дарвозамизни ишғол қилмаслики учун ҳаракат қиламиз. Шунга қарамай, ОАВ ходимлари мени яхши деб топишгани мени янада хурсанд қилиб юборди. Бунинг учун фурсатдан фойдаланиб, барча журналистларга миннатдорчилик билдириб қоламан.

- Бундан номга сазовор бўлишингиз ўз-ўзидан бўлмагандир, тўғрими?
- Менимча, ўтган ойда чемпионат доирасида иккита тўп киритишга эришгандим. Шу билан биргаликда иккита киритилган тўпларга ассисентлик қилгандим. Айнан шундай кўрсаткичлар қайд этганим учун ҳам мени энг яхши деб топишган бўлишса керак деб ҳисоблайман. Барибир журналистларнинг футболчиларнинг қилаётган меҳнатларига бефарқ эмаслиги учун уларга раҳмат айтаман.


Иззатбек Абдуваҳобов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика