UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  0 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  7 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   7 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   49

Акмал Мозговой: "Гол ўтказиб юборганимиздан кейин шокка тушмадик ва охиригача ҳаракат қилдик" Янгиликлар

Акмал Мозговой: "Гол ўтказиб юборганимиздан кейин шокка тушмадик ва охиригача ҳаракат қилдик"

Ўзбекистон Кубоги финалида “Навбаҳор” устидан қўлга киритилган ғалабадан кейин “Насаф” аъзоси Акмал Мозговой ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Авваламбор, ғалаба билан табриклайман! Ўйин бошида олдинроқда ўйнадингиз, гол уриш ҳақида ўйлаганмидингиз?

- Энди биринчи ўринда жамоага ёрдам беришни ўйлаймиз. Гол урганимга келсак, жамоага ёрдам берганимдан хурсандман.

- Охирги ўйинларда Умар Эшмуродов таянч зонасида ҳаракат қилмоқда. Бу сиз ва Маркога қийинчилик туғдирмаяпти, чунки, Эшмуродов учун бу позиция бироз нотаниш.

- Йўқ, аксинча. Умар ака анча тажрибали ўйинчи. Олдинга ўтиб кетсак, орқа чизиқда анча ёрдам бермоқда.

- “Навбаҳор” ҳисобни тенглаштирган кейин жамоада қандайдир шок ҳолати юз бергандек бўлди. Жамоанинг кайфияти тушиб кетди. Бу сизларга қандай таъсир қилди?

- Йўқ, у қадар шокка тушмадик. Ўйин ҳали давом этишини барча тушуниб тургандик. Ҳали вақт бор эди ва охиригача ҳаракат қилдик. Натижа ҳам яхши бўлди. Худо хоҳласа, Суперлига чемпионлигини ҳам қўлга киритамиз.

Фахриддин Рўзиев ёзиб олди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика