Акбар Усмонов: “Тажриба ва маҳорат эвазига рақибдан устун келдик”
10 апр 2022 23:27
Янгиликлар
Акбар Усмонов: “Тажриба ва маҳорат эвазига рақибдан устун келдик”
“Бугунги ўйин тўлиқ бизнинг назоратимиз остида кечди. Непал ҳам гарчи тактик жиҳатдан кучсиз бўлса-да, жисмонан бақувват экан. Улар ҳам етарлича қаршилик кўрсатишга уринди. Кўриниб турибдики, Непал ҳам ғалабани мақсад қилган. Биз эса тажриба ва маҳорат эвазига рақибдан устун келдик ва муҳим муваффақиятга эришдик.
Саралаш ўйинларида қанча кўп гол урсам шунча яхши (кулади). Бироқ муҳими гуруҳдан 1-ўринни эгаллаган ҳолда Осиё чемпионатига йўлланма олмоқчимиз. Бу вазифани бажариш учун барчамиз астойдил ҳаракат қиламиз. Нечта гол уриш кейинги масала ҳисобланади.
Кейинги турдаги рақибларимиз Афғонистон ва Тожикистон терма жамоалари ҳам чакки эмас. Анча агрессив ўйнайди. Ўйлайманки, яхши ўйинлар бўлиб ўтади. Умуман олганда, бизга рақиб ким бўлишини фарқи йўқ. Ҳаммамиз ғалаба учун майдонга тушамиз, ва Ватанимиз номини ҳимоя қилишга интиламиз", — деди Усмонов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар