UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  8 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  9 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  16 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  46

Акбар Усмонов: "Мураббийларнинг танаффусдаги кўрсатмасидан сўнг ғалабага ишончимиз ортди" Янгиликлар

Акбар Усмонов: "Мураббийларнинг танаффусдаги кўрсатмасидан сўнг ғалабага ишончимиз ортди"

Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу кунларда ўқув-машғулот йиғинини олиб борди.

Йиғин доирасида ҳамюртларимиз Нур-Султон шаҳрида Қозоғистон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинини ўтказди (3:1, 4:6). Ортда қолган ўйинлар ва йиғин борасида терма жамоамиз футзалчиси Акбар Усмоновга бир нечта саволлар билан юзландик. 


- Қозоғистон терма жамоаси билан шу кунгача ўтказилган ўйинларда ғалаба қозонмаган эдик. Кеча мана шу "қора" анъанага барҳам берилди. Ушбу вазифани эса терма жамоамизнинг янги авлоди бажарди...

- Қўшни юрт вакиллари билан ўйин шу ойга белгиланди. Улар Европа ва Жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган жамоадир. Биринчи ўйиндаёқ сиз айтган анъанага барҳам беришимиз мумкин эди. Лекин деярли юз фоизлик имкониятлардан фойдалана олганимиз йўқ. Кеча ҳам биринчи бўлимни жуда ёмон бошладик. Танаффусда мураббийларимиз керакли кўрсатмаларни беришгач ғалабага бўлган ишончимиз ортди. Худога шукур якунда ажойиб камбэк кўрсатиб ҳисобни фойдамизга ҳал қила олдик. 

- Учрашув бўлиб ўтган залдаги шароитлар ва паркет ҳолати қониқтирдими? 

- Қозоғистондаги ареналар Европа стандартларига мослаштирилган. Осиёда эса бундай силлиқ паркетлар ўрнига бошқача қопламалардан фойдаланилади. Албатта бу ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. 

- Ҳимояланишда жамовий ҳаракатлар етишмаётгандек кўринди...

- Иш бор жойда камчилик бўлганидек, ҳимоямизда ҳам етишмовчиликлар бўлиб турди. Бунинг сабаби йиғинимиз қисқа вақт давом этгани ва йигитлар тикланиб олишлари учун вақт камлиги бўлди. 

- Ўзбекистон футзал терма жамоаси 2021 йилда иккита тарихий натижа қайд этди. Биринчиси илк бор Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқди, иккинчиси тарихда биринчи маротаба Қозоғистондан устун келди...

- Албатта жорий йилда ажойиб натижалар қайд этдик. Бунинг учун аввало яратганга шукурлар қиламиз. Мазкур натижалар ортида қанчадан-қанча одамлар меҳнати, ота-она ва яқинларимизнинг дуоси, мухлислар олқиши, ЎФА томонидан яратиб берилган шароитлар барчасининг меваси ётибди, дея оламан. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика