

Тошкент вилоятининг "Олмалиқ" жамоаси ўз таркибини кучайтириш мақсадида маҳоратли дарвозабон изламоқда. Айни пайтда "Олмалиқ" жамоаси мураббийлар штаби "Бунёдкор" дарвозабони Акбар Тўраевни нишонга олишмоқда.
Агарда томонлар Акбар Тўраев трансфери бўйича масалани ўзаро ҳал эта олишса, унда иқтидорли посбон фаолиятини "Олмалиқ"да давом эттириши мумкин бўлади.
Ушбу трансфер яқин 1-2 кун ичида аниқ бўлиши кутилмоқда.




