UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Акбар Тўраев: "Чемпион бўлганимиздан хурсандмиз" Янгиликлар

Акбар Тўраев: "Чемпион бўлганимиздан хурсандмиз"

Ёшлар лигасининг 27-турида "Бунёдкор" жамоаси муддатдан аввал чемпионликка эришди.
Ҳикмат Эргашев бошчилигидаги ёш "қалдирғочлар" кетма-кет иккинчи йил лигада тенгсиз бўлишди. Биз бу мавсум "Бунёдкор" ёшлари сафида асосий посбон бўлган Акбар Тўраевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бу мавсум биз учун ажойиб ўтди. Ёшлар лигасида барча ўйинлар жанговор руҳда ўтиб келмоқда. Чемпионликка эришишда аввало бош мураббий Ҳикмат ака Эргашевнинг хиссаси катта деб биламан. Сабаби кўплаб ёш футболчиларга Ҳикмат ака худди отадек бўлиб қолган. Чемпион бўлганимиздан хурсандмиз.  

Аслида "Қизилқум" билан ўйндаёқ ғалаба қозониб чемпионликни нишонламоқчи эдик. Аммо ёшлар лигаси ҳам кутилмаган натижаларга бой.

"Бунёдкор" ёшлари сафида кўплаб қобилиятли футболчилар бор. Нуриддин Ҳасанов жамоа етакчиси сифатида ўзидан яхши таассурот қолдирди. Миржаҳон Мираҳмадов жамоа тўпурарига айланди. Ҳимоячи Георгий Погосов эса мавсумни яхши ўтказди.

Энг асосийси жамоа жуда аҳил, бунда бош мураббийнинг хиссаси катта", - дейди Акбар Тўраев.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика