UZ

Сўнгги янгиликлар

00:27Бундеслига. "Лейпциг" ўз уйида "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этди ва ЕЧЛ ҳудудига максимал яқинлашиб олди  0 00:23Ла Лига. Мбаппенинг дубли "Реал"га меҳмонда "Вильярреал"да қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  19 00:05А Серия. "Милан" ўз уйида "Комо"га қарши иродали ғалабага эришди  3 23:35Суперлига. "Бунёдкор" ва "Динамо" ғалаба қозонди, "Насаф" Андижонда дуранг ўйнади  1 23:30АПЛ. Ҳусанов автогол урган ўйинда "Манчестер Сити" "Брайтон" билан дуранг ўйнади  8 23:23"Арсенал" Нико Уильямс билан мулоқот қилмоқда. "Атлетик" вингерига "Бавария" ҳам бефарқ эмас  0 23:01Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."  1 22:40Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман"  6 22:22Рўзиқул Бердиев: "Бундай муҳитда ўйнаш ҳар бир жамоа учун ёқимли"  10 22:15"Динамо" "Машъал"ни минимал ҳисобда мағлуб этди  7 22:02АПЛ. "Ноттингем Форест" меҳмонда "Ипсвич"га 4та гол урди ва "Арсенал" билан орадаги фарқ максимал қисқартирди  2 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон" билан дуранг ўйнади, Ҳусановда автогол  60 21:31Бундеслига. "Унион" ва "Бавария" ўртасидаги ўйиннинг сўнгги қисмида иккита гол урилди  0 21:28Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Насаф" билан дуранг ўйнади, Зотеевдан шедевр гол!  61 21:20Анвар Бердиев: "Хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  7

Акбар Исматуллаев: “Мақсадимиз – чемпионлик!” Янгиликлар

Акбар Исматуллаев: “Мақсадимиз – чемпионлик!”

БААга жўнаб кетган терма жамоамиз таркибидаги энг тажрибали ўйинчилардан бири Акбар Исматуллаевдир.
Илгари 1989 йил ва ундан кичик ёшдаги футболчилар иштирокида тузилган ОТЖ сафида ҳам Исматуллаев ўйнаганини мухлислар яхши эслашса керак. Шу боис юқори миқёсдаги турнир Исматуллаев учун биринчиси эмас дейиш мумкин. Терма жамоамиз делегацияси БААга жўнаб кетиши олдидан Акбарни суҳбатга тортдик.

- Акбар, янги тузилган олимпия терма жамоамиз олдида аҳамияти юқори бўлган мусобақа турибди. Тайёргарлик жараёни ва ички муҳит ҳақида нима дейсиз?
- Тайёргарлик аъло даражада бўлмоқда. Йиғинга таклиф этилган футболчиларнинг савияси чакки эмас.  Уларнинг кўпчилиги ўз клубларида асосий таркибда ўйнашади. Тўғри, ҳозир кичик ёшдаги ўйинчилар ҳам бор. Лекин улар билан олдиндан танишмиз. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Ички муҳит жуда яхши. Ҳамма бир-бирига нима ёрдам керак бўлса, бажонидил беради.
- Машғулотлар ҳам яхши бўлмоқда. Режага кўра энди БААда ҳам иккита синов-назорат баҳсида иштирок этамиз. Шу билан Уммонга пухта тайёргарлик билан борамиз деб ўйлайман.

- Илгари ёшлар ва олимпия терма жамоамиз сафида ҳам бир қатор йирик турнирларда иштирок этгансиз. Демоқчиманки, Уммондаги бўлажак мусобақа сиз учун дастлабки халқаро турнир эмас. Қолаверса айни пайтдаги терма жамоамиз сафида тажрибали ўйинчиларидан бирисиз. Масъулият бошқаларга нисбатан сиз каби 1992 йилда туғилган футболчиларимизда катта. Буни айни дамда ўзингиз ҳам ҳис этиб турган бўлсангиз керак?
- Албатта, асосий юк бизга тушишини биламан. Нафақат менда балки бошқа номзодлар олдида ҳам катта масъулият турибди. Асосийси ҳамма йигитлар бир мақсад йўлида курашмоқчи. Ватанимиз шани учун доимо бор кучим билан ўйнаб келганман ва бундан кейин ҳам шундай бўлади!

- Турнирнинг ҳар бир ўйинида ғалаба қозониб финалга қадар етиб бориш ва юртимизга бош соврин билан қайтиш энг асосий мақсадларимиздан биридир. Ишонаманки бунга кучимиз етади. Шу боис турнирда астойдил тўп сурамиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика