Аҳмедов: "Россияга бошқа қайтмайман"

Aslanov Jasurbek
10 авг 2017
"Анжи" ва "Краснодар" собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Шанхай СИПГ" шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов "Арсенал" ва "Ницца"га ўтиши мумкин бўлгани ҳақида айтиб берди.

"2011 йилда "Арсенал"га ўтишим мумкин эди. Мен рози эдим, ким ҳам бундай клубда ўйнашни истамайди? Аммо ўшанда "Анжи" билан шартнома туздим ва махачкалаликлар мени қўйиб юборишмади. Чунки Европа даражасидаги клуб яратмоқчи эдик.


Яна бир неча йил олдин АПЛ клубидан таклиф бўлди. Олдинроқ эса "Ницца" мени чақирди. "Краснодар" бу жамоа билан Европа лигасида ўйнаган. Бу учрашувларда францияликлар мени кузатган бўлса керак. Мавсум якунланиши билан "Ницца" "Краснодар"га таклиф билан чиқди.

Аммо, афсуски, "Краснодар" билан шартномам бор эди, францияликлар таклиф қилган пул эса Россия клубини қаноатлантирмади. Буни тушунаман. Хитойга ўтишим ҳаммани қониқтирди - "Краснодар"ни ҳам. Ўз футболчисини 500 мингга эмас, балки 5 млн.га сотган яхшироқ-ку, туғрими? Россияга бошқа қайтмайман деб ўйлайман. "Шанхай"дан сўнг ватанимда ўйнашни истайман. Тўғрисини айтсам, Халк ҳам Россияга қайтмаса керак" - дейди Одил Аҳмедов.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: 8news