UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  0 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  0 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  0 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  2 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  9 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4

Аҳмедов "Анжи"да қолади Янгиликлар

Аҳмедов "Анжи"да қолади

"Ким кетса кетсин, фақат Одил Аҳмедов эмас". Бу "Анжи" раҳбарининг Одил Аҳмедов трансфери борасидаги сўнгги гапи бўлди.
"Краснодар" клубининг жиддий қизиқишига қарамай, "Анжи" Аҳмедовни сотишдан бош тортди. "Краснодар" мавсум бошидаёқ футболчимизни қўлга киритишни мақсад қилганди. У пайтлар ҳали "Анжи"да футболчиларни оммавий сотиш бошланмаган, барчаси бир маромда кетаётган эди. Кейин "Анжи"да сиёсат ўзгарди. Шунга қарамай, Аҳмедовни клуб қўйиб юбормади. Куни кеча Траоре ва Жусилей жамоани тарк этдилар, аммо Аҳмедовга келган совчиларни яна ортга қайтардилар. Албатта, Аҳмедовнинг клуб раҳбарияти олдида қозонган ҳурмати бизни қувонтиради. Аммо клубнинг бугунги кундаги ҳолатидан келиб чиқиб унда руҳий зўриқишни кўряпмиз. Умид қиламиз, янги йил ҳам "Анжи", ҳам Аҳмедов учун омадли келади.

Айни пайтда Аҳмедов "Анжи" сафида Туркия йиғинида иштирок этяпти. Жароҳати боис якка тартибда машғулот ўтказмоқда. Шифокорларнинг маълум қилишича, у 2 ҳафта ичида умумий гуруҳга қўшилади. Маълумотларга кўра, мураббий ва футболчилар уни янги мавсум сардори сифатида эълон қилганлар.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика