Агуэронинг отаси Гвардиолани қаттиқ танқид қилди

Eldor Akmurzayev
3 июн 2021, 21:00
Серио Агуэронинг отаси Лионель “Ман Сити” устози Пеп Гвардиола ҳақида гапирди.

Гвардиола АПЛ охирги туридан кейин интервью вақтида аргентиналик форвард кетаётгани ҳақида гапираётган вақтида йиғлаб юборганди.

“Унинг кўз-ёшларига ишонмайман. У неча марта ўғлим билан самимий муносабатда бўлган? Бунақаси бўлмаган. У ҳеч қачон Серхиога тўғри муносабатда бўлмаган. Гвардиола ҳамма жойда футболчилардан кўра, ўзини устун қўйишни яхши кўради. У қўлқоп каби футболчиларни алмаштиради, доимий равишда таркибни ўзгартириб туради, ўйинчиларни ноқулай ҳолатларга қўяди.

Серхио нега кетди? Чунки, унга тўғридан-тўғри клубдаги даври тугаганини айтишган”, дейди катта Агуэро.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: La Red