Агуэро: “Хато қарор қабул қилдим. Узр сўрайман”

9 май 2021, 09:40
“Манчестер Сити” форварди Серхио Агуэро АПЛ 35-турида “Челси”га (1:2) қарши баҳсда голга айланмаган пеналти учун узр зўради.

Аргентиналик форвард “паненко” услубида тўпни дарвоза тўрига туширмоқчи эди, аммо “Челси” посбони ҳужумчининг зарбасини ушлаб олишнинг уддасидан чиқди.

“Жамоадошларимдан, мураббийлар штаби ва мухлислардан ноаниқ амалга оширилган пеналти учун узр сўрайман. Мен хато қарор қабул қилдим ва барча жавобгарликни ўз ўйнимга оламан”, дея баёнот берди Агуэро.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Серхио Агуэронинг Твиттердаги расмий саҳифаси