UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  3 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  12 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  11 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  22 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  5 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  68 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  24 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  51

Агуэро Аргентина футболи раҳбариятини танқид қилди Янгиликлар

Агуэро Аргентина футболи раҳбариятини танқид қилди

Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро собиқ жамоадошлари билан гаплашишга рухсат берилмаганига муносабат билдирди.

"Мен ҳали терма жамоа футболчилари билан кўришганим йўқ. Ҳаммаси жуда ғалати. Ҳа, назоратдан ўтиш учун ҳужжатлар бўлиши керак. Расмийлаштириш ишлари учун уч-тўрт кун керак бўлиши менга ғалати туюлади.

Мен сўраганимда, улар юқоридан топшириқ келганини айтишди, лекин терма жамоа билан учрашишга рухсат берилган бошқа одамларни кўриб турибман. Улар менга керакли ҳужжатларни тезда беришмаётгани ғалати.

Мен терма жамоада бўлганман ва улар тез фурсатда аккредитациядан ўтишларини биламан. Ҳеч кимни безовта қилмайман, ҳаммаси ҳал бўлгунча кутаман.

Мен келиб, ҳаммага омад тилашни хоҳлагандим. Жуда кам учрайдиган вазият бўляпти. Мен ҳеч қачон ҳеч кимга ёмонлик қилмаганман, ўзимни ҳар доим яхши тутганман. Балки кескин гапни кўтаролмайдиганлар бордир. Аргентина футбол ассоциацияси келишимни истамаса, буни юзимга айтсин", – деди Агуэро.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика