UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  0 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  9 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  7 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  11 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  14 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  11 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  13

АГМКга "Сурхон" 12,1 миллион, "Андижон" 16,5 миллион сўм ўтказиб бериши керак Янгиликлар

АГМКга "Сурхон" 12,1 миллион, "Андижон" 16,5 миллион сўм ўтказиб бериши керак

Футбол клублари футболчилар билан исталган вақтда шартнома тузади ва исталган вақтда уни бекор қилади.

Шу ҳолатни камайтириш учун 2019 йилдан бошлаб умумий шартномалар жорий қилгандик.

Ойбек Қиличев ва Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров шу йилнинг 3 январь куни АГМК билан 1 йиллик шартнома имзолаган. Клуб Ҳожиакбаров билан шартномани 8 февраль санасида, Қиличев билан шартномани 16 февраль санасида бекор қилган. Футболчилар эса бу вақт оралиғида АГМК клубидан ойлик маош олган.

Янги қоидага кўра, мана шу футболчилар билан янги шартнома қиладиган клуб улардан фойдаланиши учун АГМК ҳисоб рақамига пул ўтказиб бериши керак. Яъни, шу футболчилар АГМК орқали ишлаб топган пулдан 1 сўм бўлса-да кўп ўтказилиши шарт. Йўқса, бу футболчилар янги жамоаси сафида майдонга туша олмайди.

Агар мазкур футболчилар трансфер ойнаси ёпиладиган 7 март санасига қадар ўзига янги клуб топа олмаганида эди, АГМК бу футболчиларнинг ойлик маошларини ёзги трансфер ойнаси очиладиган 9 июль санасига қадар тўлаб боришга мажбур бўларди.

Айни вақтда Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров хизматидан фойдаланишни истаётган “Сурхон” футбол клуби АГМК ҳисоб рақамига таҳминан 12,1 миллион сўм, Ойбек Қиличевни ўйнатишни истаётган “Андижон” эса 16,5 миллион сўм ўтказиб бериши шарт.

Шунингдек, АГМК клуби бош директори ПФЛ томонидан огоҳлантирилади. Боиси у шартномаларда кўрсатилган бандлар ҳақида яхши билиши ҳамда футболчилар билан шартномани ПФЛни огоҳлантирган ҳолда бекор қилиши керак эди, - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 



Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика