UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  0 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  5 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  12 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  25

АГМКга ўтиш, "Локомотив"га рад жавоб, Россиянинг таклифи ва мақсадлар - Алишер Жалилов билан интервью Янгиликлар

АГМКга ўтиш, "Локомотив"га рад жавоб, Россиянинг таклифи ва мақсадлар - Алишер Жалилов билан интервью

2022 йилги қишки трансферлар ойнаси бир қатор янги номларни омма эътиборига тақдим қилмоқда

Хусусан, Олмалиқнинг АГМК жамоаси кетганларнинг ўрнини муносиб тўлдиряпти. Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасидаги ўйинлари билан танилган Алишер Жалилов ушбу мавсумда Миржалол Қосимов қўл остида тўп тепади. Ярим ҳимоячининг чемпионатимизга келиши аввалроқ юз бериши мумкин эди. Бир неча йил олдин Тошкентнинг "Локомотив" клуби унга оғиз солиб кўрганди. Биз шу ва бошқа саволлар билан Алишер Жалиловни суҳбатга чорладик. 

- Ўзбек клубида кўриб турганимиздан хурсандмиз. АГМКга ўтишингиз қандай юз берди?

- Очиғини айтсам барчаси тезда бўлиб кетди. АГМК жамоаси билан бир йил олдин ОЧЛ гуруҳ босқичида тўқнаш келган эдик. Ўшанда клуб ҳақида етарлича маълумотларга эга бўлгандим. 

- Олмалиқликлар сафига қўшилишингизда кимлар кўмакчи бўлди? Шундай ҳолатлар бўладики, мураббий бунда муҳим рол ўйнайди, айрим вазиятларда эса агентлар...

- АГМКга келишимда Баҳодир Мирзаев ва Даврон Мирзаев ёрдам беришди. Бош мураббий улар орқали менга қизиқиш билдирганлигини айтишди. Янги жамоадалигимдан хурсандман. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши кечади. Айни пайтда тезроқ мослашишга ҳаракат қилмоқдаман. Бунда жамоадошларим ёрдам беряпти. Уларга раҳмат айтаман. 

- Нима деб ўйлайсиз, балки айнан ўтган йилги ОЧЛдаги тўқнашувдан кейин АГМКда сизни қўлга киритиш истаги пайдо бўлгандир...

- Бўлиши мумкин. ОЧЛдан кейин режаларимга ўзгартириш киритдим. Аввалги мавсумдан сўнг янги чақирувлар борасида жиддий бошқотириб кўрдим. Якунда жамоамни ўзгартиришга қарор қилдим. 

- Бир нарса қизиқ, "Истиқлол" жорий йилда халқаро майдонда яъни ОЧЛда иштирок этади. Сизда ҳам бундай имконият бор эди-ку. АГМК эса ички чемпионат билан чекланишга мажбур. Мана шу жиҳат сизни ўйлантириб қўймадими?

- Тўғри гапни айтдингиз. "Истиқлол" бу йил ҳам аввалги мавсумдагидек халқаро мусобақада юқори даражада қатнаша олади. Аммо ҳозир айтганимдек, бошқа чорловларни қабул қилишни хоҳладим. Янги чемпионатда ўзимни синаб кўрмоқчиман. АГМК ОЧЛда қатнаша олмайди? Рост. Аммо 2022 йилда чемпионликни қўлга киритиб ортиқча муаммосиз ОЧЛга йўллана олишимиз мумкин. Бунга ишонаман. Олдимизга қўйилган вазифани 200 фоиз бажаришимиз шарт. Барча мусобақларда ғолиблик учун курашамиз. 

- "Истиқлол" жамоаси 2020 йил ОЧЛга ўтиш учрашувида Тошкентда "Локомотив"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ғалаба голига муаллифлик қилдингиз. Мазкур баҳсдан сўнг "темирйўлчилар" Алишер Жалиловга жиддий таклиф билан чиқди. Ўшанда нима учун чорловни қабул қилмагансиз?

- Жамоамни ўзгартиришни истмаган эдим. Чунки "Истиқлол"га яқинда келган пайтларим ҳисобланарди. Шу боис рад жавоб берганман. 

- Укангиз Манучехр Жалиловни ҳам бирор ўзбек клубида кўришимиз мумкинми?

- Унда бир нечта вариантлар бўлди, дея оламан. Якунда "Истиқлол" билан ОЧЛда ўйнаш қарорига келди. Умид қиламанки, ёзда Манучехр Жалиловни чемпионатда кўрамиз. 

- Фаолиятингиздаги энг яхши мураббий ким?

- Шахсан мен учун Владимир Рахимович Южуров ва Виталий Левченко энг яхши мураббийлар

- Интернетдаги маълумотларга асосланиб айтадиган бўлсак, ўз вақтида Россия ёшлар терма жамоасида майдонга тушгансиз. Русларнинг миллий терма жамоасидан қўнғироқ бўлгани ростми?

- Ҳа, фақат Россия ёшлар терма жамоасида ўйнаш имкониятини беришмоқчи бўлишган. Асосий жамоадан таклиф олмаганман. Бор гапни айтсам, Россия учун ўйнаш истаги йўқ эди. Мен фақат ўз она ватаним терма жамоасининг либосида майдонга чиқиш, мадҳиямизни айтиш орзуим ҳисобланган. Болалигимдан Тожикистон терма жамоаси ҳаёлимда турарди. Бошқача бўлиши мумкин эмас.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика