UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  0 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  5 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  59 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  7 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1

Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"

Ўзбекистон олимпия терма жамоа Тимур Кападзе Вьетнам устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:0) матбуот анжуманида иштирок этишди

- Ўйин ҳақида

- Ғалаба билан табриклайман. Яратганга шукр, гуруҳ босқичидаги барча учрашувларда ғалаба қозондик. Ўйинга тайёрлаган режамиз иш берди ва бугун ғалаба қозондик. Кейинги учрашувга тайёргарлик кўришда давом этамиз. Саудияга қарши ўйин қизиқарли бўлишига шубҳам йўқ. 

Алишер Одилов

- Ўйин ҳақида 

- Ўзбек ҳалқини ғалаба билан табриклайман. Мақсадимиз кейинги ўйинларда ҳам ғалаба қозониш.

- Жамоангиз 9 очко тўплади ва бирорта гол ўтказиб юбормади. Гуруҳ босқичидаги юз фоизлик натижа футболчиларингизнинг ўзига бўлган ишончини янада оширадими?

- Бундай натижа қайд этиш яхши. Бугун яхши ўйнадик ва деярли рақиб ҳужум қилишига йўл қўймадик. Асосийси, кейинги учрашувларга тайёргарлик кўриш.

Алишер Одилов

- Гуруҳ босқичидаги юз фоизлик натижа ўзингиз бўлгани ишончни янада оширадими?

- Ушбу натижани давом этиришимиз керак. Кейинги қолган учта учрашувда ҳам гол ўтказмасликка ҳаракат қиламиз.

- Икки йил аввал финалда Саудияга Арабистонига аламли тарзда мағлуб бўлгандик. Ўша финал аламини олиш вақти келди. Саудияни бу сафар қандай мағлуб этмоқчисиз?

- Икки йил олдинги Саудия билан ҳозирги Саудия таркибида катта ўзгаришлар бўлган. У вақт ичида биз ҳам катта ўсишга эришдик. Осиё ўйинларида ҳам Саудия билан ўйнадик ва ғалаба қозондик. Рақиб ким бўлишидан қаътий назар ўз мақсадимиз сари юришда давом этамиз. Саудия ҳам яхши жамоа.

- Жамоангиз мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бири эканлиги шубҳасиз. Плей-офф босқичида кучли рақиблар билан тўқнаш келишингиз аниқ. Айрим бир мураббийлар кучли жамоаларга қарши алоҳида режа тузади. Сиз Саудия каби кучли жамоага қарши алоҳида режа тузиб чиқасизми?

- Албатта. Гуруҳ босқичида осонроқ бўлади. Плей-оффда эса Осиёнинг энг кучли жамоалари йиғилади. Ўйинга тайёргарлик кўриш учун 2 кун вақтимиз бор. Саудияни ўрганиб чиқамиз ва яхши тайёргарлик кўрамиз. Қандай рақиб бўлмасин, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак.

- Жамоангиз намойиш этаётган бундай ишончли ўйиннинг сабаби нима деб ўйлайсиз? "Олимпик" жамоасининг ташкил этилгани бунга асосий сабаб деб ўйлайсизми? Ўрта Осиёдаги бошқа федерацияларга ҳам шундай йўл тутишни маслаҳат берасизми? Бундай клуб ташкил этилгани терма жамоангизга катта фойда келтираётганини кўришимиз мумкин. Қўшни мамлакатлар ҳам шундай йўл тутса сизнинг жамоангиздек натижа қайд этиши мумкинми?

- "Олимпик" жамоаси ташкил этилаётган чоғи, ушбу лойиҳанинг мақсади ўз клубида ўйин амалиётига эга бўлмаётган ёшларни бир жамоага йиғиб ўйнатиш эди. Бу режа яхши иш берди деб ўйлайман. Биз атайлаб бошқа клубларда ўз ўрнини топиб улгурган футболчиларни жамоага жалб этмаганмиз. Ҳозирги кунга келиб бизда иккита таркибга етарли кучли футболчилар бор. Лойиҳамиз ҳали ҳамон давом этмоқда ва "Олимпик" жамоаси Суперлига ёмон иштирок этмаяпти деб ўйлайман. Асосий мақсадимиз ҳали ҳамон ўша-ўша Олимпиядага йўлланмани қўлга киритиш.




Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика