UZ

Сўнгги янгиликлар

00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  9 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  3 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  2 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  16 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  3 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  198 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  7 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2

АГМКга ўтиш, "Локомотив"га рад жавоб, Россиянинг таклифи ва мақсадлар - Алишер Жалилов билан интервью Янгиликлар

АГМКга ўтиш, "Локомотив"га рад жавоб, Россиянинг таклифи ва мақсадлар - Алишер Жалилов билан интервью

2022 йилги қишки трансферлар ойнаси бир қатор янги номларни омма эътиборига тақдим қилмоқда

Хусусан, Олмалиқнинг АГМК жамоаси кетганларнинг ўрнини муносиб тўлдиряпти. Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасидаги ўйинлари билан танилган Алишер Жалилов ушбу мавсумда Миржалол Қосимов қўл остида тўп тепади. Ярим ҳимоячининг чемпионатимизга келиши аввалроқ юз бериши мумкин эди. Бир неча йил олдин Тошкентнинг "Локомотив" клуби унга оғиз солиб кўрганди. Биз шу ва бошқа саволлар билан Алишер Жалиловни суҳбатга чорладик. 

- Ўзбек клубида кўриб турганимиздан хурсандмиз. АГМКга ўтишингиз қандай юз берди?

- Очиғини айтсам барчаси тезда бўлиб кетди. АГМК жамоаси билан бир йил олдин ОЧЛ гуруҳ босқичида тўқнаш келган эдик. Ўшанда клуб ҳақида етарлича маълумотларга эга бўлгандим. 

- Олмалиқликлар сафига қўшилишингизда кимлар кўмакчи бўлди? Шундай ҳолатлар бўладики, мураббий бунда муҳим рол ўйнайди, айрим вазиятларда эса агентлар...

- АГМКга келишимда Баҳодир Мирзаев ва Даврон Мирзаев ёрдам беришди. Бош мураббий улар орқали менга қизиқиш билдирганлигини айтишди. Янги жамоадалигимдан хурсандман. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши кечади. Айни пайтда тезроқ мослашишга ҳаракат қилмоқдаман. Бунда жамоадошларим ёрдам беряпти. Уларга раҳмат айтаман. 

- Нима деб ўйлайсиз, балки айнан ўтган йилги ОЧЛдаги тўқнашувдан кейин АГМКда сизни қўлга киритиш истаги пайдо бўлгандир...

- Бўлиши мумкин. ОЧЛдан кейин режаларимга ўзгартириш киритдим. Аввалги мавсумдан сўнг янги чақирувлар борасида жиддий бошқотириб кўрдим. Якунда жамоамни ўзгартиришга қарор қилдим. 

- Бир нарса қизиқ, "Истиқлол" жорий йилда халқаро майдонда яъни ОЧЛда иштирок этади. Сизда ҳам бундай имконият бор эди-ку. АГМК эса ички чемпионат билан чекланишга мажбур. Мана шу жиҳат сизни ўйлантириб қўймадими?

- Тўғри гапни айтдингиз. "Истиқлол" бу йил ҳам аввалги мавсумдагидек халқаро мусобақада юқори даражада қатнаша олади. Аммо ҳозир айтганимдек, бошқа чорловларни қабул қилишни хоҳладим. Янги чемпионатда ўзимни синаб кўрмоқчиман. АГМК ОЧЛда қатнаша олмайди? Рост. Аммо 2022 йилда чемпионликни қўлга киритиб ортиқча муаммосиз ОЧЛга йўллана олишимиз мумкин. Бунга ишонаман. Олдимизга қўйилган вазифани 200 фоиз бажаришимиз шарт. Барча мусобақларда ғолиблик учун курашамиз. 

- "Истиқлол" жамоаси 2020 йил ОЧЛга ўтиш учрашувида Тошкентда "Локомотив"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ғалаба голига муаллифлик қилдингиз. Мазкур баҳсдан сўнг "темирйўлчилар" Алишер Жалиловга жиддий таклиф билан чиқди. Ўшанда нима учун чорловни қабул қилмагансиз?

- Жамоамни ўзгартиришни истмаган эдим. Чунки "Истиқлол"га яқинда келган пайтларим ҳисобланарди. Шу боис рад жавоб берганман. 

- Укангиз Манучехр Жалиловни ҳам бирор ўзбек клубида кўришимиз мумкинми?

- Унда бир нечта вариантлар бўлди, дея оламан. Якунда "Истиқлол" билан ОЧЛда ўйнаш қарорига келди. Умид қиламанки, ёзда Манучехр Жалиловни чемпионатда кўрамиз. 

- Фаолиятингиздаги энг яхши мураббий ким?

- Шахсан мен учун Владимир Рахимович Южуров ва Виталий Левченко энг яхши мураббийлар

- Интернетдаги маълумотларга асосланиб айтадиган бўлсак, ўз вақтида Россия ёшлар терма жамоасида майдонга тушгансиз. Русларнинг миллий терма жамоасидан қўнғироқ бўлгани ростми?

- Ҳа, фақат Россия ёшлар терма жамоасида ўйнаш имкониятини беришмоқчи бўлишган. Асосий жамоадан таклиф олмаганман. Бор гапни айтсам, Россия учун ўйнаш истаги йўқ эди. Мен фақат ўз она ватаним терма жамоасининг либосида майдонга чиқиш, мадҳиямизни айтиш орзуим ҳисобланган. Болалигимдан Тожикистон терма жамоаси ҳаёлимда турарди. Бошқача бўлиши мумкин эмас.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика