АГМК раҳбарияти ва футболчилари Миржалол Қосимовни табриклашди

Narzulla Saydullayev
17 сен 2019, 17:51
Бугун АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов 49 ёшга тўлди.

АГМК жамоасининг бугунги машғулоти олдидан клуб раҳбарияти ҳамда футболчилар ўзбек футболи афсонаси, жамоа бош мураббийи — Миржалол Қўшоқович Қосимовни таваллуд айём билан муборакбод этди.

Футболчилар бугунги кун қаҳрамонини ўзига хос тарзда, яъни 49 баҳорни нишонлаётган Миржалол Қўшоқовични рамзий маъно тариқасида 4 ва 9 рақамлари тасвирланган махсус футболкаларда кутиб олишди ва табриклашди.




Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: АГМК матбуот хизмати