

Шунингдек, клуб таркибдаги шартномаси тугаган футболчилар билан ўртадаги битимни узайтириш борасида музокараларга киришган.
2019 йили жамоага қўшилган ўнг қанот ҳимоячиси Мирғиёс Сулаймонов билан клуб шартномани узайтирди. Битим 2 йилга мўлжалланган. Мирғиёс Сулаймонов 2023 йилги мавсум якунига қадар АГМК жамоаси шарафини ҳимоя қилади.



