АГМК Землянухин ва Тандирга жавоб берди

Narzulla Saydullayev
21 янв 2018, 18:52
АГМКнинг Анталиядаги машғулотлари давом этмоқда.

Бугунгача режада бўлган илк йиғиннинг икки микроцикли ортда қолди. 28 январгача давом этадиган машғулотлардан сўнг, жамоа Тошкентга қайтади. Шу кунгача жамоа сафида кўрикда бўлган бир қатор легионерлар билан хайрлашилганини хабар берган эдик. 18 ва 19 январь кунги ўртоқлик учрашувларидан сўнг қирғизистонлик Антон Землянухин ва босниялик Исмар Тандирга ҳам рухсат берилди.

Жамоа машғулотларига қўшилган дарвозабон Павел Матяш ҳам 2018 йилги мавсумни АГМКда бошлашга яқин. Йиғин давомида яна ҳужум чизиғида легионер футболчилар кўрикдан ўтиши давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fc-olmaliq.uz