

Тақвимга кўра, 13 май санасида эса 8-турнинг АГМК – “Бунёдкор” учрашуви бўлиб ўтиши белгиланган.
АГМК жамоаси Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга кеч қайтганини инобатга олиб, АГМК жамоаси “Бунёдкор”га қарши ўйинни 14 май санасига кўчиришни сўраб мурожаат қилди. Ўз навбатида “Бунёдкор” ҳам мазкур таклифга розилик билдиргани боис АГМК – “Бунёдкор” учрашуви 14 майга кўчирилди.



