

Италиянинг "Интер" клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг агенти Алехандро Камано мижози билан шартнома борасидаги вазиятни тушунтириб берди.
"Менимча, биз "Интер" билан ҳар икки томон учун жуда яхши шартларда янги шартнома бўйича келишувга эришамиз. У тўлиқ эътиборини "Интер"га қаратган", – деди Камано.
26 ёшли Лаутаро Мартинес жорий мавсум "Интер" сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.



