Агент Жаннинг трансферидан 16 млн. евро ишлаб олган экан
04 мар 2019 15:25
Янгиликлар
Агент Жаннинг трансферидан 16 млн. евро ишлаб олган экан
Италиянинг Tuttosport нашри "Ювентус" 2018/19 мавсумнинг биринчи қисмида ўз футболчиларининг агентларига қанча тўлаганини эълон қилди.
Эмре Жаннинг Турин клубига ўтиши қимматга тушган экан. Хавбек 2018 йилнинг ёзида эркин агент сифатида "Ювентус"га ўтгани учун клуб агентга 15,9 млн. евро тўлаб берган экан.
Иккинчи ўринда Криштиану Роналду билан ишлайдиган Жорже Мендеш турибди. Форвард ҳам ёзда "Ювентус"га ўтганди. Италияликлар трансфер учун "Реал"га 100 млн. евродан кўпроқ, Мендешга эса 11,5 млн. евро тўлаган.
Кучли учликни Миралем Пьяничнинг агенти якунлаб берди. У футболчи билан шартнома узайтиришдаги меҳнати учун 2,2 млн. еврога эга бўлди. "Ювентус" умумий ҳисобда расмий вакилларга 37 млн. евро тўлаб берди.
Фикрлар