"Агар Санчо Англия учун етарлича яхши бўлмаса, унга немис паспортини берган бўлардик". Маттеус "Боруссия" хавбеки ҳақида

Alisher
25 июн 2021, 18:25
Германия терма жамоаси собиқ сардори Лотар Маттеус Англия терма жамоасида Евро-2020да кам ўйин амалиётига эга бўлаётган хавбек Жейдон Санчо ҳақида гапирди.

"У Бундеслиганинг сўнгги икки йилдаги энг яхши ўйинчиларидан бири.

Агар у Англия учун етарлича яхши бўлмаса, биз унга немис паспортини берган бўлардик. Кўпчилик Германияда хайрон бўлди [кам ўйнаётгани учун]", - дейди Маттеус.

Санчо Евро доирасидаги фақатгина Чехияга қарши ўйинда 84-дақиқада майдонга тушди.

У якунланган мавсум "Боруссия" (Дортмунд) либосида 16та гол ва 20та ассист қайд этди.

Англия ва Германия ўртасидаги 1/8 финал ўйини 29 июнда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›