
Аммо бу фақат бир шарт билан амалга оширилади. Агар Аргентина терма жамоаси Россияда ўтадиган мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмаса, сотилган телевизорлар пули қайтарилади. Акция пайти сотувга қўйилган 300та телевизорнинг барчаси сотилиб кетди. Энди компания пулни қайтаришга тайёрланмоқда.
Аргентина терма жамоаси Буэнос-Айресда Перу билан дуранг (0:0) қайд этди. Шундай қилиб, Аргентина ўз гуруҳида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Ушбу гуруҳда фақат 4та жамоа тўғридан-тўғри ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритади. 5-ўрин эса плей-офф баҳсларида қатнашади.
"Перу билан дурангдан сўнг, 7 минг киши телевизор харид қилиш учун сайтга кирди" - дейди компания президенти Луис Гальи.