UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  89 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

Африкада йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар эълон қилинди Янгиликлар

Африкада йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар эълон қилинди

Рўйхатда 10 нафар футболчи бор.

Африка футбол конфедерацияси расмий сайтида йилнинг энг яхши африкалик футболчиси номига даъвогарлар келтириб ўтилди.

Даъвогарлар рўйхатидан ушбу совриннинг амалдаги ғолиби Садио Мане ("Бавария", Сенегал), Рияд Марез ("Манчестер Сити", Жазоир), Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль", Миср), Карл Токо-Экамби ("Лион", Камерун), Венсан Абубакар ("Ал-Насср", Камерун), Себастян Аллер ("Боруссия Д", Кот-д'Ивуар), Наби Кейта ("Ливерпуль", Гвинея), Ашраф Ҳакими (ПСЖ, Марокаш), Эдуард Менди ("Челси", Сенегал) ва Калиду Кулибали ("Наполи", Сенегал) жой олди.

Йилнинг энг яхши терма жамоаси номи учун Буркина-Фасо, Камерун, Миср, Марокаш ва Сенегал кураш олиб боради. Ғолиблар конфедерация техник қўмитаси, журналистлар, терма жамоалар бош мураббийлари ва сардорларининг овоз бериш йўли билан аниқланади.

"CAF Awards 2022" тақдирлаш маросими 21 июль куни Марокашнинг Рабат шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика