Абрамовичдан санкцияларга ўзига хос жавоб
22 мар 2022 17:11
Янгиликлар
Абрамовичдан санкцияларга ўзига хос жавоб
Роман Абрамович "Челси"нинг америкалик ва британиялик инвесторларга сотилишига қаршилик қилиши мумкин.
Манбаанинг хабар беришича, Абрамович клубни россиялик олигархларга қарши санкциялар жорий этган мамлакат вакилларига сотилишига ўзига хос тақиқ қўйиб қўйиши мумкин.
Саудияликлар "Челси"ни 2,66 миллиард фунтга сотиб олиш борасида таклиф жўнатган. Бу АҚШ ёки Буюк Британияни ҳисобга олмаганда, энг катта таклиф ҳисобланади. Бироқ Буюк Британия ҳукумати клубни саудияликларга сотилишига қарши чиқиши мумкин, бунга маҳаллий жамоатчиликнинг аввалроқ "Ньюкасл" бошқаруви айнан Саудия Арабистони вакилларига ўтганига бўлган муносабати сабаб.
Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар