

Маълумотларга кўра, Ратклифф россиялик бизнесмендан "Челси"ни харид қилмоқчи бўлган, аммо унинг таклифи рад этилган. Ратклиффнинг бойлиги 21,05 млрд. фунтга баҳоналмоқда (24 млрд. евро).
Эслатиб ўтамиз, Абрамович 2003 йил 140 млн. фунт эвазига "Челси"ни сотиб олган эди. Олдинроқ, россиялик тадбиркор клуби билан 1,17 млрд фунтга (1,33 млрд. евро) хайрлашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.



