Роман Абрамович "Челси" бошқарувини клуб ҳайрия фондига топширди
27 фев 2022 00:20
Янгиликлар
Роман Абрамович "Челси" бошқарувини клуб ҳайрия фондига топширди
Абрамович "Челси" бошқарувини тарк этишга қарор қилди.
"Челси" клуби эгаси Роман Абрамович Россия ва Украина ўртасида бўлаётган зиддиятлар фонида клуб бошқарувини ҳайрия фондига топширди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"20 йил давомида "Челси" клуби эгаси сифатида фаолият олиб бордим. Клуб бугунги муваффақиятларга эришиши учун мен ҳар доим ўз ишимга клубнинг қўриқчиси сифатида ёндашдим.
Мен ҳар доим клуб манфаатларини биринчи ўринга қўйган ҳолда қарорлар қабул қилдим. Айнан шунинг учун ҳам, мен бугун клуб бошқарувини "Челси" ҳайрия фондига топширмоқчиман.
Фикримча, улар клуб, футболчилар ва бошқа ҳодимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун энг муносиб кишилардир", -дёб ёзилади Роман Абрамович берган баёнотда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар