Абрамович Гвардиолани дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айлантиришга тайёр

Aslanov Jasurbek
22 дек 2015, 14:47
"Челси" эгаси Роман Абрамович жамоа бош мураббийлиги лавозимига "Бавария" устози Хосеп Гвардиолани таклиф қилмоқчи.

Олдинроқ испаниялик "Бавария" билан шартномасини узайтирмаслигини ва 2016 йилнинг ёзида клубни тарк этишини маълум қилган эди. Мутахассис учун курашда "Манчестер Сити" етакчи, аммо россиялик тадбиркор Гвардиолани жаҳоннинг энг кўп маош олувчи мураббийига айлантиришга тайёр.

Олдинроқ "Челси" вакиллари испаниялик билан музокара ўтказгани ва мутахассис жамоага 10 нафар футболчи харид қилиши кераклиги борасида маълумот пайдо бўлган эди. "Барселона" собиқ бош мураббийини қўлга киритиш учун Абрамович бу шартларга ҳам тайёр.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail