UZ

Сўнгги янгиликлар

01:37Инглиз ҳакамлари ВАРдан сўнг ўз қарорини оммага эълон қилишни бошлайди  0 01:00"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл"  12 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  1 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  7 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  3 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  6 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:49Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси!  5

Абрамовга савол бор Янгиликлар

Абрамовга савол бор

Ўтган ҳафтанинг энг машҳур кишиларидан бири Вадим Абрамов бўлди десак муболаға бўлмайди.

Терма жамоамизнинг собиқ бош мураббийи сайтимиз офисига ташриф буюриб, "Тезкор студия" лойиҳаси меҳмони бўлди, шунингдек AlterEgo дастурида ҳам чиқиш қилди. 

Абрамов жуда гапга чечан ва гап билан енгиш осон эмас. Унда ҳар бир саволга жавоб бор. Ҳар қандай вазиятдан чиқиб кетишни ва ҳар қайси ҳолатда ўзини оқлаб олишни яхши билади.

Интервьюни кўрар эканман, Абрамов айтган кўп гаплар мен учун янгилик бўлмади. Фақат битта гапи эътиборимни кўпроқ тортди. Яъни, терма жамоанинг яхши тайёргарлик кўра олмаганига ПФЛни ҳам айбдор қилгани. 

Хусусан Вадим Карленович ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ҳақида шундай деган: "У доим Англия футболини намуна қилиб кўрсатади, Англиядан ўрнак олишимиз керак дейди, ўзи эса умуман Англияда бўлмаган". 

Энди савол, Англия футболини яқиндан билиш учун Англияга бориш шартми? Биз интернет замонида яшаяпмиз, интернетдан исталган ахборотни топса бўлади, бирор бир давлат футболни ривожлантириш учун қўллаган дастурлар ҳам бор. Бунинг учун кўч-кўронни йиғиштириб Англия, Италия ёки Германияга бориш шарт эмас. 

Бу биринчидан. Иккинчидан, терма жамоа яхши тайёргарлик кўриши учун ПФЛ қўлдан келган ҳамма ишни қилди. Хусусан ўтган йилнинг августида ФИФА коронавирус сабаб куздаги барча ФИФА кунларини бекор қилди, расмий ва ўртоқлик ўйинларини тўхтатиб қўйилди. Лекин биз сентябрда ҳам, октябрда ҳам ва ноябрда ҳам йиғин ўтказдик. 

Ахир Сиз эмасми, менга йиғинлар керак деб туриб олган. ПФЛ айтайлик, чемпионат ва Кубок ўйинларини совуққа қолдирмай вақтлироқ тугатиб олиши ҳам мумкин эди. Лекин у пайт ҳеч ким Сизга қарши бормади, миллий жамоа бош мураббийининг айтгани бўла қолсин дейишди.

Ёки бўлмаса шу йилни олайлик. Гуруҳимиздаги асосий рақиб Саудия Арабистони 1 июндан машғулотларни бошлади. Сиз эса терма жамоани 10 кун олдин - 20 майдан йиғиб, футболчиларни тоққа олиб чиқиб кетдингиз. Яъни, барчаси Сиз ўйлаган режа асосида кечди. Терма жамоа биринчи ўринда бўлгани учун яна ҳеч ким Сизга қарши бормади. 

Ваҳоланки, ПФЛ май ойида ФИФА кунлари йўқ деб охирги 10 кунликда ҳам битта турни ўтказиб юборса бўларди. Европада ҳатто манаман деган жамоалар ҳам ФИФА кунлари бўйича иш кўради. Ҳатто ўша Англияда ҳам. ФИФА кунлари бўлмаган кунларда қани инглизлар мураббийи терма жамоани йиғиб кўрсин-чи, қайси клуб ўз футболчисини қўйиб юборади? Ҳеч бири бермайди. Лекин бизда терма жамоа манафаати дейилса, чемпионат керак бўлса бир ой тўхтаб туради. 

Гап бу ерда ПФЛнинг ёнини олиш эмас, балки уларнинг ҳам меҳнатини қадрлашда. Масалан, ўтган йил чемпионат, Кубок, U-21, U-18 биринчиликлари, аёллар ва футзал мусобақалари куз ойларига келиб бутунлай тўхтатиб қўйилганида ҳам ҳеч ким миқ этмасди. Чунки вазият жуда жиддий эди. Ахир кўп давлатларда футбол умуман ўйналмаганини кўрдик-ку. 

Лекин ПФЛ вазиятдан чиқиб кета олди: терма жамоа учун ҳам кун ажратди, керак бўлса барча мусобақаларни янги йилга қолдирмай якунлаб олди. Фақат футзал бундан мустасно, чунки футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати куз-баҳор тизими бўйича ўтказилди. Шундай экан, бу ерда ПФЛни ва унинг ходимлари-ю раҳбарини айблаш бутунлай асоссиз. Ҳамма айб Сизнинг ўзингизда. Сизга 40 кунлаб муҳлат берилса ҳам терма жамоани кейинги босқичга олиб чиқа олмадингиз. 

Шу ўринда Сизга савол бор: адашмасам, мураббийлик соҳасида 30 йиллик иш стажига эгасиз. Бу орада бир нечта клублар ва терма жамоаларда ишладингиз. Лекин шу вақт оралиғида қайсидир мамлакатга бориб малака ошириб келдингизми? Умуман қайси мураббийларнинг ишини яқиндан кузатасиз? Ўзбекистон кимдан ўрнак олиши керак, бизга қайси давлат футболи мос тушади: Англиями, Италиями, Германиями, Испаниями - мана шу саволларга жавоб бера оласизми? 

Биламиз, Сизда Про лицензияси бор, лекин лицензияни қўлга киритгач, ўз маҳоратингизни янада ошириш, ўзбек футболига янгилик олиб кириш учун нималар қилдингиз? Мисол учун Тачмурод Агамуродов бир чизиқли ҳимояни олиб кирганини биламиз. Сиз қандай услубни тадбиқ қилгансиз? 2011 йилги Осиё Кубоги - бу тарих. Орадан 10 йил ўтди. Мана шу ўн йил ичида биронта машҳур мураббий ёнида юриб иш ўргандингизми? Ахир бунинг учун имконият бор эди-ку.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика