Абраҳамни унутинг, энди Шомуродовда бошқа рақобатчи бор

Xayrulla Xoliqov
22 ноя 2021
Кеча тунда бўлиб ўтган "Женоа" - "Рома" баҳсида римликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов мазкур баҳсда 75 дақиқа ҳаракат қилди ва ўз ўрнини ёш футболчига бўшатиб берди. Буни қарангки, Элдор ўрнига тушган ёш футболчи 2та гол уриб, ўз жамоасига ғалабани тақдим этди. 

Хўш, бу футболчи ким? Унинг исми-шарифи: Феликс Афена-Гьян. 2003 йил 19 январь куни туғилган. Фуқаролиги: Гана. 18 ёшли футболчи кеча иккита голни рақиб дарвозасига михлаб қўйди. 

Маълумот учун, ушбу футболчи бунгача "Рома" U-19 сафида ҳаракат қилиб келаётганди. Уни Моуриньо пайқаб қолди ва "Женоа" билан ўйинда асосий жамоага таклиф этди. Натижасини эса кўриб турибсиз. 

Шомуродов Римга келганида кўпчилик уни Тэмми Абраҳам билан рақобатлашади дея фикр билдирганди. Йўқ, ундай бўлмаяпти. Абраҳам учун ҳар доим асосий таркибда жой кафолатланган. Элдорнинг эса буёғига 18 ёшли ҳужумчи билан рақобат қилишига тўғри келади. 


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia