UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Бекобод шаҳри Ўзбекистон Кубоги финали ёки Суперкубокка мезбонлик қилиши мумкин?!  1 16:51"Футбол олами". Финалларда ҳакамлар хатоси одат тусига кирди  6 16:38"Финалиссима" барибир Мадридда бўладиган бўлди  8 16:15Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби "Нефтчи"ни тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  5 15:53"Бавария"да дарвозабонлар қолмади — барчаси жароҳатланган  1 15:25Флик ва Деку Рэшфорднинг келажаги бўйича турлича қарашга эга  4 14:56Родри: "Биз курашни давом эттирамиз"  11 14:29Романо: Испания ва Аргентина терма жамоалари футболчилари Финалиссима ўйинида майдонга тушишга тайёр эди  2 14:01Эшли Коул Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди  1 13:33Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"  0 13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  1 12:49Кутилмаган бурилиш: Гвардиола Европа терма жамоасига мураббийлик қиладими?  10 12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  4 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  16 11:20Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди  2

Абидаль: “Ўйлашимча, Месси “Барселона”да қолади Янгиликлар

Абидаль: “Ўйлашимча, Месси “Барселона”да қолади

“Барселона” техник директори Эрик Абидаль жамоа футболчилари Лионель Месси ва Ансу Фатининг шартномалари ҳақида гапирди.

Аргентиналик футболчининг жамоа билан келишуви 2021 йилгача амалда бўлади. Хабарларга кўра, Месси шартномани узайтириш борасида якуний қарорг келмаган.

“Месси яна кўплаб йиллар жамоада қолишига умид қиламиз. Ўйлашимча, у биз билан бирга қолади. У жамоанинг асосий футболчиси. Клуб президенти Бартомеу Мессининг манфаатларини ҳимоя қилаётан инсонлар билан гаплашиб олган. Мессининг кейинги фаолиятига оид ҳар қандай қарор аввало футболчининг ўзига боғлиқ. Бу бу борадаги қарор тезроқ қабул қилинишини истайман”, дея Абидалнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Барселона” сайти.

17 ёшли Ансу Фати эса "Барса" билан 2022 йилга қадар шартнома тузган.

"Биз шунингдек, Ансу Фатининг вакиллари билан ҳам доимий алоқадамиз. У ёш футболчи ва у доим ҳимоямиз остида бўлиши лозим.  Биз унинг агенти ва оиласига кафолат беришимиз керак.  У мунтазам ўз устида ишлаши лозим"  дея ўз фикрларини билдириб ўтди Абидаль. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика