Абдухолиқ Қурбонов: “Бухоро” Суперлигага чиқиш учун охиригача курашади”
24 авг 2022 16:04
Янгиликлар
Абдухолиқ Қурбонов: “Бухоро” Суперлигага чиқиш учун охиригача курашади”
Про лиганинг 16-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Арал Самали” (5:0) учрашувидан кейин мезбонлар ҳимоячиси Абдухолиқ Қурбонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугунги ғалаба билан бухоролик мухлисларни табриклайман. Про лигада осон ўйинлар умуман йўқ. Ҳар бир баҳсда кутилмаган натижалар қайд этилмоқда. “Арал Самали”ни ҳурмат қилган ҳолда, ўйинга тайёргарлик кўргандик. Биз бир жамоа бўлиб ўйнадик ва рақибни ҳақли равишда мағлубиятга учратдик.
Янги жамоага мослашиш қийин кечгани йўқ. Чунки бу ердагиларни ҳаммаси билан деярли танишман. Менга катта ишонч билдирган мураббийлар штабига миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, “Бухоро” Суперлигага чиқа олади. Ҳозирда мана шу вазифани бажариш учун бирлашган ҳолда интилмоқдамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар