UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Омар Моманидан карикатура: Конте АПЛдан келган футболчиларга Италия дарсларини ўтмоқда  0 10:21"Барселона"нинг "Валенсия"га қарши ўйин учун қайдномаси маълум  5 10:06Япония клуби вакили Наманганга ташриф буюрди  2 10:04Марат Бикмаев: “Австралия ютиб бўлмайдиган жамоа эмас”  16 09:52Курзава ва Де Шильо трансферининг тафсилотлари маълум бўлди   1 09:36Доннарумма “Милан”нинг энг катта мақсадини айтди   1 09:18“Барселона” вингери “Рома”га ўтади   3 09:17Бугун 17:30. Австралия U-23 - Ўзбекистон U-23 ёхуд Олимпиада йўлланмаси учун баҳс!   116 08:55“Арсенал” Лемар бўйича музокараларни бошлади   1 08:51Жейдон Санчо ўтган мавсум бошидан бери нечта голли узатма берганини биласизми?   3 08:14Холанд Бундеслига рекордини ўрнатди   20 07:45Ла Лига. “Осасуна” “Леванте”ни таслим қилди   1 07:32Лига 1. “Ницца” ўз уйида ғалаба қозона олмади   0 07:28А Cерия. “Милан” “Брешия”ни сафарда мағлуб этди   13 07:23Бундеслига. “Боруссия” “Кёльн”га 5 та гол урди, захирадан майдонга тушган Холанддан бу сафар дубль  5

Абдусамад Дўрмонов: "Пуришкин учун алоҳида режа тузмагандик" Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: "Пуришкин учун алоҳида режа тузмагандик"

А ПРО-Лига 19-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Оқ-тепа" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов сайтимизга интервью берди.

- Абдусамад ака, аввало ғалаба билан табриклаймиз! Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Учрашувнинг дастлабки қисмида ўйинимиз қовушмади. Шундан келиб чиқиб, жамоамиз тактикасини ўзгартирдик. Биринчи бўлим ўрталарига келиб футболчиларимиз ташаббусга эга бўла бошлашди. Бизда вазиятлар юзага кела бошлади, пенальти ҳам тепдик, умуман олганда ўйиндаги устунлик биз томонга ўтди. Танаффусда жамоамиз мураббийлари билан футболчиларга иккинчи бўлимда ўйинга яна қўшиш лозимлигини, учрашувда ташаббусни қўлларига олишларини айтиб ўтдик.
Иккинчи бўлимда жамоамиз биринчи бўлимга қараганда кучлироқ ўйин кўрсатди. Вазиятлар юзага келди ва голлар киритдик.

- Жамоангизда пенальти тепиш вазифаси кимга юклатилган?

- Доим такрорлайман, бизда ким ўша вазиятда тайёр бўлса, масъулиятни бўйнига олса ўша футболчи тепади. Энди кўпроқ Тошпўлатов, Каримовлар бу ишни бажариб келишарди. Бугун Исломбек Каримов бу ишни амалга оширди, афсус гол бўлмади.

- Рақиблар томонидан намойиш этилаётган учрашувларни кузатиб боришингиз табиий. "Оқ-тепа" жамоасида Павел Пуришкин кетма-кет учрашувларда гол киритаётганлигини инобатга олсак, демак у хавфли футболчи саналади. Бугунги ўйинда айнан Пуришкинни "ёпиш" учун сизда алоҳида режа бор эдими?


- Ҳа тўғри айтдингиз, биз рақиблар ўтказаётган учрашувларни таҳлил қиламиз, кўриб чиқамиз ва уларнинг ўйинидан келиб чиқиб тактика танлаймиз. Павел Пуришкин ҳақида биламан, лекин бугун уни зарарсизлантириш учун бизда алоҳида режа йўқ эди. Бизда ҳозир ҳар бир чизиқда рақобат кучли, ҳимоячиларимиз рақиб ҳужумчиларига муносиб қаршилик кўрсата олишмоқда.

Бугунги ғалаба билан Фарғона аҳини, барча "Нефтчи" мухлисларини табриклайман. Учрашувларга ташриф буюриб бизни қўллаб-қувватлаб келаётганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, жамоамиз мухлислари навбатдаги учрашувларда ҳам стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб туришади.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг